Вилоят саралаш босқичи ўтказилди
Касаба уюшма фаоллари ўртасида оммавий спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни оммавий спортга жалб этишни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти бирлашган қўмитаси томонидан тармоқ тизимидаги спорт мактабларида фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида Фарғона шаҳрида жойлашган “САМО” спорт мажмуасида спортнинг гандбол тури бўйича аёллар ва эркаклар ўртасида вилоят саралаш босқичи ўтказилди.
Қизғин тортишувларга бой бўлган мусобақаларда 360 нафар, шундан 180 нафар хотин-қизлар иштирок этдилар.
Мусобақа якунида ғолиб жамоалар Маданият, спорт ва туризм ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти бирлашган қўмитасининг диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: