Б.Собиров аэропортда ишини давом эттирадиган бўлди
“Фарғона халқаро аэропорти” МЧЖнинг ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари хизмати авиатехниги Б.Собиров Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши раиси номига ишдан ноҳақ бўшатилганлиги юзасидан мурожаат қилиб, ўз мурожаатида уни ишга тиклашга амалий ёрдам беришни сўраган.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши ходимлари томонидан “Фарғона халқаро аэропорти” МЧЖдан жамиятнинг ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари хизмати авиатехниги Б.Собиров билан меҳнат шартномасини бекор қилинишига оид барча ҳужжатлар сўраб олиниб, ўрганиш ўтказилди.
Ўрганиш давомида ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ қабул қилинишида амалдаги меҳнат қонунчилиги талаблари қўпол равишда бузилганлиги сабабли, вилоят Кенгаши томонидан ходимни ишга тиклаш, мажбурий прогул ва маънавий зарарни ундириш бўйича Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судига даъво аризаси киритилди.
Шундан сўнг, Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2022 йил 11 ноябрь кунги ҳал қилув қарорига асосан “Фарғона халқаро аэропорти” МЧЖнинг 2022 йил 20 сентябрдаги 123/sh-сонли Б.Собировни меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруғи ғайриқонуний деб топилиб, бекор қилинди.
Шунингдек, Б.Собиров фойдасига жавобгар “Фарғона халқаро аэропорти” МЧЖдан мажбурий прогул даври учун 5.836.564 сўм, маънавий зарар учун 5.000.000 сўм ундириб беришга эришилди ҳамда ходим ўз хизмат васифасига ишга тикланди.
М.Усмонов,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти Кенгаши Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича бош мутахассиси.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: