Бўзатовлик хотин-қизлар ҳам саёҳат, ҳам зиёрат қилмоқдалар
Аввал хабар берганимиздек, Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманидан «Аёллар дафтари»га киритилган 100 нафар опа-сингилларимиз Фарғона вилоятининг сўлим Чимён қишлоғидаги “Темирйўлчи” сиҳатгоҳида ҳордиқ чиқармоқдалар.
Уларнинг сиҳатгоҳда тиббий муолажаларни ўз вақтида қабул қилишлари, мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун етарли шарт-шароитлар яратилган. Шунингдек, маънавий-маърифий тадбирлар, вилоятнинг диққатга сазавор жойларига саёхатлар ҳам уюштирилмоқда.
Бўзатовлик хотин-қизлар “Ҳожаназар Ғойибназар ўғли Ҳувайдо Чимёний” зиёратгоҳида ҳам бўлдилар. Меҳмонларга Ҳувайдо ижоди, унда ватанпарварлик хислатларининг тараннум этилгани айтиб ўтилди.
– Фарғона менга жуда ёқди. Водийга биринчи марта келишим, мана, 1 ҳафтадан ошдики, сиҳатгоҳда ўз соғликларимизни мустаҳкамламоқдамиз. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлигига бизга шундай шарт-шароитларни яратиб берганиликлари учун катта раҳмат айтамиз, – дейди Гулсора Жуманиёзова.
Айниқса, Бўзатовликларда Чимён нонлари ўзининг мазаси ва кўриниши билан катта таассурот қолдирди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: