Бошланғич ташкилотларда очиқ мулоқотлар ўтказилмоқда
Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан «Фарғона кимё заводи» МЧЖда касаба уюшма қўмитаси фаоллари иштирокида «Янги Ўзбекистон – Янги касаба уюшмалари мавзусида» очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Унда касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Каримова, корхона идоравий қўриқлаш хизмати бўлими бошлиғи Р.Мамаюсупов ҳамда касаба уюшмалари фаоллари қатнашдилар.
Тадбир сўз олганлар йиғилганларни 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами билан табриклаб, ишчи-ходимларни ҳимоя қилишда касаба уюшмасининг ўрни алоҳида эканлигини эътироф этдилар.
Очиқ мулоқот давомида корхонада ўзоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, ходимларни меҳнатга оид ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги самарали хизматлари, юртимизда олиб борилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этаётган ходимлар рағбатлантирилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: