БАЙРАМ ТАБРИГИ
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши раисининг
БАЙРАМ ТАБРИГИ
Азиз ва муҳтарам тиббиёт ходимлари, саломатликнинг фидойи посбонлари!
Юртимизда муҳтарам Юртбошимиз томонидан соғлиқни сақлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг ушбу соҳани ривожлантириш, уни тубдан ислоҳ қилишга қаратилган қатор фармон ва қарорлари қабул қилиниб, бу борада бирламчи тиббиёт хизмати, шошилинч ва тез тиббий ёрдам, ихтисослаштирилган тиббий хизмат, хусусий тиббиёт, аҳолининг репродуктив саломатлигини асраш каби йўналишлар устувор вазифа қилиб белгиланган.
Фуқароларнинг бахтли-саодатли, фаровон умр кечиришини кафолатлаш, ҳуқуқи ҳамда эркинликларини муҳофаза қилиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши ҳисобланади. Айниқса, бугунги коронавирус касаллиги даврида Сиз азизларнинг хизматингиз улкан бўлмоқда.
Тиббиёт соҳасини янада ривожлантириш, аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш кўлами ва сифатини янада оширишга қаратилган ислоҳотлар бугунги кунда барча юртдошларимизни чексиз қувонтирмоқда.
Бугун кўп сонли касаба уюшмалари аъзолари орасида тиббиёт ходимларининг ҳам борлиги қувонарлидир.
Сизларни касб байрамингиз – Тиббиёт ходимлари куни билан самимий табриклаймиз.
Сизларга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, соҳа ривожи, эл-юрт саломатлиги ва соғлом турмуш тарзи йўлидаги фаолиятларингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Э.Нуралиев,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилоят Кенгаши раиси
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: