“Аёллар дафтари” тизимида фидойилик кўрсатаётган хотин-қизлар тақдирланди
Юртбошимиз ташаббуси билан инсон қадрини улуғлаш, фуқароларни, айниқса, хотин-қизларни ҳаётдан рози қилиш, муаммоларини ижобий ҳал этиш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Бунда айниқса, хотин-қизлар муаммоларини ижобий ҳал этишга қаратилган ноёб тизим – “Аёллар дафтари” тизими катта аҳамият касб этмоқда.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши томонидан Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан “Аёллар дафтари”да жонбозлик кўрсатиб, ҳудудлардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизларнинг муммоларини дафтар орқали ҳал этишга ҳисса қўшиб келаётган туман-шаҳар ҳокимликларининг оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиқлари ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакилларини байрам билан табриклаш мақсадида тадбир ташкил этилди.
– Аёл қачон ҳаётдан рози бўлади, қачонки, оиласида тинчлик-хотиржамлик, муқим иш ўрни ва оиласига даромад келтирсагина ўзини бахтиёр ҳис этади. Бугунги тадбирда иштирок этаётган барча хотин-қизларимиз жамиятда аёлларнинг нуфузини ошириш, уларнинг муаммоларини ижобий ҳал этиб, ҳаётдан рози яшашларига ҳисса қўшаётган фидойилардир. Сиз, азизлар ҳамиша эъзозу ардоғимиздасизлар, – деди Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари, Хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича Фарғона вилоят штаби раҳбари Абдуғаффор Салиҳов.
Тадбирда вилоят сектор раҳбарлари иштирокида “Аёллар дафтари” тизимида фидойилик билан меҳнат қилиб келаётган бир гуруҳ хотин-қизларга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши томонидан байрам совғалари топширилди.
Шунингдек, иштирокчиларга “Аёллар дафтари”нинг жорий йилдаги тўртинчи босқичини ҳам юқори уюшқоқликда бажариб, рўйхатга олинган аёлларнинг бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш, моддий ва маънавий кўмак бериш ишларига масъулият билан ёндашишлари таъкидланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: