Аъзоларнинг суянчиғи
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгашига касаба уюшма аъзоларидан турли мурожаатлар келиб тушади. Чунки касаба уюшмалари уларнинг ҳақиқий суянчиғига айланган. Аъзоларнинг бирор бир ҳуқуқи бузилса, дархол касаба уюшмалари уларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилишга киришади.
Ана шундай мурожаатлардан бири “Фарғона ҲЭТК” АЖ ходими Шоирахон Исроиловадан келиб тушди. Мурожаатга кўра, у иш берувчининг буйруғи билан 2023 йил 5 январда ишдан бўшатилган ва 12 июлга қадар асоссиз равишда ишга қўйилмаган. Бундан норози бўлган Ш.Исроилова эса касаба уюшмаларидан ҳуқуқларини тиклашда кўмак сўраган.
Касаба уюшма ҳуқуқшунослари Ш.Исроиловани манфаатини ҳимоя қилган ҳолда иш берувчи билан музокара ўтказди. Бироқ иш берувчи ўзини “ҳақ” деб ҳисоблайди. Музокаралар наф бермагач, иш судгача боради.
Суднинг ҳал қилув қарори билан Ш.Исроиловага жами 94 млн. 925 минг сўм иш ҳақи ва маънавий зарар ундириб бериш бўйича қарор чиқарилди.
Шунингдек, касаба уюшманинг аралашуви билан иш берувчининг ғайриқонуний буйруғи бекор қилиниб, ходим ишга тикланади.
Авазхон ТУРАХОДЖАЕВ,
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши бош юрисконсульти.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: