АФҒОН УРУШИ ЖАНГЧИ ФАХРИЙЛАРИ – ЭЪТИБОРДА
Афғонистондан собиқ иттифоқ қўшинлари олиб чиқилганига 34 йил тўлди. Шу муносабат билан Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти Кенгаши томонидан тадбир ташкил этилди.
Сўз олганлар тадбир иштирокчилари – қўшни элда тинчлик учун курашган ўғлонлар ҳамиша ардоқда эканлигини таъкидладилар.
Тадбирда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти Кенгаши томонидан Республика тез тиббий ёрдам марказининг Фарғона вилояти филиалида фаолият юритаётган 5 нафар Афғон уруши жангчи фахрийларига “Кўҳинур” ва “Ботаника” сиҳатгоҳларига бепул йўлланмалар тақдим этилди. Бундан ташқари, 30 нафар Афғон уруши жангчи фахрийларига эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: