«Амалиёт ва самара» мавзусида ўқув-семинари ташкил этилди.
Жорий йилнинг 20 июль куни Вилоятда фаолият олиб бораётган хорижий тил фани ўқитувчилари учун Қувасой шаҳар “Арсиф” дам олиш масканида Фарғона вилояти ҳокимлиги, Халқ таълими бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Таълим ва Фан ходимлари касаба уюшмаси Фарғона вилояти Кенгаши билан ҳамкорликда 5 кунлик ўқув-амалий семинар бошланди. Ушбу семинарда 19 та туман-шаҳарларнинг умумтаълим мактабларидан 80 нафар инглиз тили фани ўқитувчилари иштирок этмоқдалар. Семинарнинг биринчи кунида Тошкент-Британия Менежмент унверситетининг проректори Mr.Ozod Сonrad ҳaмдa университет ўқитувчиси Қорaбоевa Гуллолахонлар иштирок этдилар. 5 кун мобайнида семинар иштирокчиларига Тошкент-Британия Менежмент унверситетининг профессор-ўқитувчилари амалий семинар ўтиб борадилар. Семинар иштирокчилари халқаро даражадаги тренерлардан билим олишлари билан биргаликда соғломлаштириш масканида дам олиб, ўзларини соғлиқларини ҳам тиклайдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: