Амалий семинар
Вилоятимиздаги “Сирдарё-Сўх” ИТХБ ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси мажлислар залида Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси тармоғидаги шаҳар ва туманлар кенгашлари раислари ҳамда Фарғона шаҳридаги барча бошланғич ташкилотлар касаба уюшма қўмиталари раислари ва ҳисобчилари иштирокида ўқув семинари ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Э.Байниязов иштирок этди.
Унда иштрокчиларга касаба уюшмасида юритилиши лозим бўлган меъёрий хужжатлар, молиявий масалалар юзасидан тушунтиришлар берилиб, қўлланмалар тарқатилди.
Барча шаҳар ва туманларда ҳам тасдиқланган график асосида шу каби семинарларни ташкил этиш бўйича келишиб олинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: